1

And the sons of Reuben the first-born of Israel (for he was the first-born; but, forasmuch as he defiled his father's couch, his birthright was given unto the sons of Joseph the son of Israel; and the genealogy is not to be reckoned after the birthright.

2

For Judah prevailed above his brethren, and of him came the prince; but the birthright was Joseph's:)

3

the sons of Reuben the first-born of Israel: Hanoch, and Pallu, Hezron, and Carmi.

4

The sons of Joel: Shemaiah his son, Gog his son, Shimei his son,

5

Micah his son, Reaiah his son, Baal his son,

6

Beerah his son, whom Tilgath-pilneser king of Assyria carried away captive: he was prince of the Reubenites.

7

And his brethren by their families, when the genealogy of their generations was reckoned: the chief, Jeiel, and Zechariah,

8

and Bela the son of Azaz, the son of Shema, the son of Joel, who dwelt in Aroer, even unto Nebo and Baal-meon:

9

and eastward he dwelt even unto the entrance of the wilderness from the river Euphrates, because their cattle were multiplied in the land of Gilead.

10

And in the days of Saul, they made war with the Hagrites, who fell by their hand; and they dwelt in their tents throughout all the (land) east of Gilead.

11

And the sons of Gad dwelt over against them, in the land of Bashan unto Salecah:

12

Joel the chief, and Shapham the second, and Janai, and Shaphat in Bashan.

13

And their brethren of their fathers' houses: Michael, and Meshullam, and Sheba, and Jorai, and Jacan, and Zia, and Eber, seven.

14

These were the sons of Abihail, the son of Huri, the son of Jaroah, the son of Gilead, the son of Michael, the son of Jeshishai, the son of Jahdo, the son of Buz;

15

Ahi the son of Abdiel, the son of Guni, chief of their fathers' houses.

16

And they dwelt in Gilead in Bashan, and in its towns, and in all the suburbs of Sharon, as far as their borders.

17

All these were reckoned by genealogies in the days of Jotham king of Judah, and in the days of Jeroboam king of Israel.

18

The sons of Reuben, and the Gadites, and the half-tribe of Manasseh, of valiant men, men able to bear buckler and sword, and to shoot with bow, and skilful in war, were forty and four thousand seven hundred and threescore, that were able to go forth to war.

19

And they made war with the Hagrites, with Jetur, and Naphish, and Nodab.

20

And they were helped against them, and the Hagrites were delivered into their hand, and all that were with them; for they cried to God in the battle, and he was entreated of them, because they put their trust in him.

21

And they took away their cattle; of their camels fifty thousand, and of sheep two hundred and fifty thousand, and of asses two thousand, and of men a hundred thousand.

22

For there fell many slain, because the war was of God. And they dwelt in their stead until the captivity.

23

And the children of the half-tribe of Manasseh dwelt in the land: they increased from Bashan unto Baal-hermon and Senir and mount Hermon.

24

And these were the heads of their fathers' houses: even Epher, and Ishi, and Eliel, and Azriel, and Jeremiah, and Hodaviah, and Jahdiel, mighty men of valor, famous men, heads of their fathers' houses.

25

And they trespassed against the God of their fathers, and played the harlot after the gods of the peoples of the land, whom God destroyed before them.

26

And the God of Israel stirred up the spirit of Pul king of Assyria, and the spirit of Tilgath-pilneser king of Assyria, and he carried them away, even the Reubenites, and the Gadites, and the half-tribe of Manasseh, and brought them unto Halah, and Habor, and Hara, and to the river of Gozan, unto this day.

1

Рубен Ёқубнинг тўнғич ўғли эди. Аммо у отасининг тўшагини булғагани учун, тўнғичлик ҳуқуқи Юсуфнинг ўғилларига берилган эди. Шу сабабдан Рубен насабномада тўнғич сифатида рўйхатда йўқ.

2

Рубеннинг укаси Яҳудо ака–укалари орасида энг кучлиси бўлиб, йўлбошчи унинг қабиласидан чиқди. Лекин шунга қарамай, тўнғичлик ҳуқуқи Юсуфники бўлди.

3

Рубен тўрт ўғил кўрди. Уларнинг исмлари Ханўх, Паллув, Хазрон ва Карми эди.

4

Йўэлнинг насли қуйидагилардан иборат эди: Йўэлнинг ўғли — Шамаё, Шамаёнинг ўғли — Гўг, Гўгнинг ўғли — Шимах,

5

Шимахнинг ўғли — Михо, Михонинг ўғли — Раё, Раёнинг ўғли — Баал

6

ва Баалнинг ўғли — Берах. Оссурия шоҳи Тиғлатпиласар Берахни асир қилиб, олиб кетган эди. Берах Рубен қабиласининг йўлбошчиси эди.

7

Рубен қабиласининг қуйидаги уруғбошилари ҳам насабнома рўйхатида қайд этилган: Явиёл, Закариё

8

ва Белах. Белах Азазнинг ўғли, Шеманинг невараси ва Йўэлнинг эвараси эди. Улар Арор шаҳрида ҳамда шимолдаги Наво ва Баал–Миёнга қадар чўзилган ерларда яшадилар.

9

Уларнинг Гилад ўлкасидаги подаси ҳаддан ташқари кўп бўлгани учун, улар шарқдаги саҳрогача бўлган ҳамма ерларни эгаллаб олган эдилар. Бу саҳро Фурот дарёсигача чўзилган эди.

10

Рубен насли шоҳ Шоул даврида Ҳожар уруғига қарши уруш очди. Уларни мағлуб қилиб, Гиладнинг шарқидаги ҳамма ерларини эгаллаб олди.

11

Гад қабиласи Башан ўлкасида, Рубен қабиласининг шимолида яшаган эди. Уларнинг ҳудуди Салко шаҳрига қадар чўзилганди.

12

Йўэл Башанда йўлбошчи эди, унинг ўнг қўл ёрдамчиси Шофом эди, Янай ва Шофот уруғбошилар эдилар.

13

Гад қабиласининг қолган аъзолари қуйидаги етти уруққа тегишли эди: Микойил, Машуллом, Шеба, Йўрай, Яқан, Зия ва Ибир.

14

Булар Абуҳайилнинг ўғиллари бўлиб, уларнинг еттинчи авлодигача бўлган аждодлари қуйидагилар эдилар: Хури, Ёрўвах, Гилад, Микойил, Яшишай, Яхду ва Буз.

15

Гўнонинг невараси, Абдил ўғли Охи бу уруғларнинг йўлбошчиси эди.

16

Гад қабиласи Гиладда, Башанда ва ўша ердаги шаҳарларда ҳамда Шарондаги бутун яйловларда истиқомат қиларди.

17

Бу маълумотларнинг ҳаммаси Яҳудо шоҳи Йўтом ва Исроил шоҳи Ёрубом ҳукмронлиги даврида насабномага киритилганди.

18

Рубен, Гад қабилалари ва Манаше қабиласи ярмининг 44.760 нафар жангга тайёр, моҳир сипоҳлари бор эди. Бу сипоҳлар камонкашлар бўлиб, қилич ва қалқон билан ҳам қуролланган эдилар.

19

Улар Ҳожар уруғига, Ятур, Нофиш ва Надав қабилаларига ҳужум қилдилар.

20

Жанг пайтида бу сипоҳлар Худога илтижо қилдилар. Улар Худога ишонганлари учун Худо илтижоларига жавоб бериб, Ҳожар уруғини ва барча иттифоқчиларини уларнинг қўлига бериб, мағлуб қилди.

21

Улар душманнинг чорвасидан 50.000 та туя, 250.000 та қўй, 2000 та эшакни ўлжа олдилар ва 100.000 одамни асир қилдилар.

22

Ғанимнинг кўпчилиги жангда қирилиб кетганди, чунки Худонинг Ўзи уларга қарши жанг қилган эди. Рубен ва Гад қабилалари ҳамда Манаше қабиласининг ярми сургунгача ўша ерларда яшаб қолдилар.

23

Манаше қабиласининг ярми Санир, яъни Хермон тоғидаги Баал–Хермонга қадар чўзилган Башан ўлкасида жойлашиб, кўпайди.

24

Қабиланинг уруғбошилари қуйидагилар эди: Ифар, Йиши, Элиёл, Озриёл, Еремиё, Хўдавиё ва Яхдиёл. Улар баҳодир жангчилар бўлиб, ўз уруғларининг машҳур бошлиқлари эдилар.

25

Рубен ва Гад қабилалари ҳамда Манаше қабиласининг ярми ота–боболарининг Худосига қарши гуноҳ қилдилар. Улар Худога бевафолик қилиб, Худо қириб юборган ўша юртдаги халқларнинг худоларига сиғина бошладилар.

26

Шунинг учун Исроил халқининг Худоси Оссурия шоҳи Пўлни, яъни Тиғлатпиласарни юбориб, Рубен, Гад қабилаларини ва Манаше қабиласининг ярмини мағлуб қилди. Шоҳ Тиғлатпиласар уларни асир олиб, Халах, Хавор ва Хара ҳудудларига ҳамда Гозан дарёсининг бўйларига сургун қилди. Улар бугунгача ўша ерларда истиқомат қилиб келяптилар.

Слово на каждый день

© 2018 Дом Молитвы. Христианская Интернет Миссия.