1 Юҳанно
1 2 3 4 5

1

Бошидан аён бўлган Ҳаёт каломи ҳақида биз сизларга хабар бермоқчимиз. Кўриб эшитганларимизни, ҳа, ўз кўзимиз билан кўриб, ўз қўлларимиз билан пайпаслаб кўрганларимизни сизларга маълум қилмоқчимиз.

2

Отамиз Худонинг ҳузурида бўлган Ҳаёт бизга ошкор бўлди! Биз бу абадий Ҳаётни кўриб, энди У ҳақда сизларга шоҳидлик қиляпмиз.

3

Кўрган–эшитганларимизни маълум қилиш орқали сизлар билан биродар бўлиб яшамоқчимиз. Зеро, ўзимиз ҳам Отамиз Худо ва Унинг Ўғли Исо Масиҳ билан яшаяпмиз.

4

Буларни сизларга қалбимиз шодликка тўлсин деб, ёзяпмиз.

5

Биз Исо Масиҳдан эшитиб, сизларга етказаётган Хушхабаримиз шундан иборат: Худо — нур, Унда ҳеч қандай зулмат йўқ.

6

Агар биз Худо билан яшаяпмиз деб туриб, олдингидай зулматда яшасак, ёлғон гапириб, ҳақиқатга хилоф иш қилган бўламиз.

7

Борди–ю, Худо сингари нурда яшасак, биз биродарларимиз билан уйғунликда яшаймиз ва Худо Ўз Ўғли Исонинг қони орқали бизни ҳар қандай гуноҳдан поклайди.

8

Агар гуноҳимиз йўқ десак, ўзимизни ўзимиз алдаган бўламиз ва бизда ҳақиқат бўлмайди.

9

Борди–ю, гуноҳларимизни эътироф этсак, содиқ ва адолатли бўлган Худо гуноҳларимизни кечириб, бизни ҳар қандай ёмонликдан фориғ қилади.

10

Агар гуноҳ қилганимиз йўқ десак, Худони ёлғончига чиқарган бўламиз. Демак, Унинг каломи қалбимиздан жой олмаган бўлади.

© 2018 Дом Молитвы. Христианская Интернет Миссия.