1 Тимўтий
1 2 3 4 5 6

1

Нажоткоримиз Худонинг ва биз умид боғлаган Исо Масиҳнинг амрига кўра, Масиҳнинг ҳаворийси этиб тайинланган мен — Павлусдан

2

имондаги содиқ ўғлим Тимўтийга салом! Отамиз Худо ва Раббимиз Исо Масиҳ сенга иноят, марҳамат ва тинчлик ато қилсин.

3

Мен Македонияга кетаётганимда, сенга тайинлаганимдай, Эфес шаҳрида қол. У ердаги баъзи кишилар сохта таълимотни ўргатаётган эканлар. Уларнинг бу қилмишларига барҳам бер.

4

Уларга, афсоналар ва шажаралар хусусидаги бемаъни баҳслар билан банд бўлманглар, деб буюр. Ахир, бундай баҳслар фақат жанжалларга сабаб бўлади. Одамлар Худонинг нажот режасини англашларига булар ёрдам бермайди. Зеро, инсон Худонинг нажотини имон орқалигина англаб олади.

5

Мен бу насиҳатим билан сизларда меҳр–муҳаббат уйғотмоқчиман. Меҳр–муҳаббат соф юракдан, тоза виждондан, холис имондан ҳосил бўлади.

6

Орангиздаги баъзи одамлар эса булардан юз ўгириб, аҳмоқона баҳсларга берилиб кетганлар.

7

Улар одамларга Худонинг қонунини ўргатишни орзу қиладилар, қонунга тиши ўтмаса–да, у ҳақда сўзлаб, ишонч билан гапирадилар.

8

Биз биламизки, қонундан Худо кўзлагандай фойдаланилса қонун яхшидир!

9

Худонинг қонуни солиҳлар учун эмас, балки қонунсизу итоатсизлар учун берилгани ҳаммамизга маълум. Дарҳақиқат, қонун бетавфиқу гуноҳкорлар, диёнатсизу худобезорилар, ота ёки онасини ўлдирганлар, қотиллар,

10

фаҳшбозлар, баччабозлар, одам савдоси билан шуғулланувчилар, ёлғончилару сохта гувоҳлик берувчилар, хуллас, соғлом таълимотга зид иш қилаётганларнинг ҳаммаси учун берилган.

11

Худо менга ишониб топширган бу ҳақиқат Хушхабарда баён қилинган. Муборак Худонинг улуғворлиги Хушхабарда аён этилган.

12

Ишимни бажаришда менга куч–қувват берган Раббимиз Исо Масиҳга шукурлар айтаман. У мени ишончли деб билиб, Ўз хизматига олгани учун ғоятда миннатдорман.

13

Мен илгарилари Масиҳга қарши чиқар эдим, Унинг издошларини таъқиб этиб, уларга жабр–зулм қилардим. Бироқ, шуларга қарамай, Худо менга раҳм қилди, ахир, мен Масиҳга ишонмаганим учун нима қилаётганимни ўзим ҳам билмасдим.

14

Раббимиз Исо Масиҳ менга чексиз иноят кўрсатди. Унинг Ўзи менга имон ато қилиб, меҳру оқибатни ўргатди.

15

“Исо Масиҳ гуноҳкорларни қутқариш учун дунёга келди” деган гап тўғри ва асослидир, ҳар жиҳатдан қабул қилинишга лойиқдир. Мен ўзим ўша гуноҳкорларнинг энг ашаддийси эдим!

16

Аммо Исо Масиҳ менга раҳм қилди. Менга ўхшаган ўтакетган гуноҳкорларга нисбатан У ниҳоятда сабрли эканини кўрсатди, токи бошқалар ҳам мендан ибрат олиб, Унга ишонсинлар, абадий ҳаётга эга бўлсинлар.

17

Мангу Шоҳга ҳамду санолар бўлсин! Ўлмас, кўринмас, ягона Худога абадулабад шон–шарафлар бўлсин! Омин.

18

Эй ўғлим Тимўтий, сен ҳақингда илгари айтилган башоратларга биноан сенга буюраман: ўша башоратларга таяниб, улуғ курашда жанг қилгин.

19

Имонингни маҳкам тут, виждонли бўл. Баъзи одамлар виждонини сотдилар, уларнинг имони ҳалокатга учраган кемадай барбод бўлди.

20

Хуманаёс ва Искандар шулар жумласидандир. Мен уларни шайтонга топширдим. Бу уларга сабоқ бўлиб, улар Худога ва Унинг азизларига қарши чиқишни бас қиладилар.

© 2018 Дом Молитвы. Христианская Интернет Миссия.