2 Салоникаликлар
1 2 3

1

Отамиз Худо ва Раббимиз Исо Масиҳнинг Салоника шаҳридаги имонлилар жамоатига Павлус, Силас ва Тимўтийдан салом!

2

Отамиз Худо ва Раббимиз Исо Масиҳ сизларга иноят ва тинчлик ато қилсин.

3

Биродарлар, сизлар учун ҳар доим Худога шукр қилишни бурч деб биламиз. Шундай қилишимиз жуда ўринли, чунки сизларнинг имонингиз кундан–кунга ўсиб боряпти, бир–бирингизга ва бошқа ҳаммага меҳр–муҳаббатингиз ошяпти.

4

Шунинг учун биз Худонинг жамоатлари олдида сизлар билан фахрланамиз. Ахир, сизлар қувғинлару азоб–уқубатларга сабр–тоқат ва имон билан бардош беряпсиз.

5

Худонинг Шоҳлиги йўлида азоб чекяпсиз, шундай экан, Худо сизларни Ўз Шоҳлигига лойиқ топиб, унга эриштиради. Оқибатда эса Унинг одил ҳукми ҳаммага аён бўлади.

6

Ҳа, Худо одилдир, сизларни азоблаганларга У азоб беради.

7

Азоб чекаётган сизларга эса Ўз тинчлигини ато қилади, сизлар қатори бизга ҳам тинчлигини беради. Буларнинг ҳаммаси Раббимиз Исо Ўзининг қудратли фаришталари билан, ловуллаб турган аланга ичида, кўкдан зоҳир бўлганда рўй беради. Худони рад этганларни ва Ўзи ҳақидаги Хушхабарга қулоқ солмаганларни Исо Масиҳ жазолайди.

8

Азоб чекаётган сизларга эса Ўз тинчлигини ато қилади, сизлар қатори бизга ҳам тинчлигини беради. Буларнинг ҳаммаси Раббимиз Исо Ўзининг қудратли фаришталари билан, ловуллаб турган аланга ичида, кўкдан зоҳир бўлганда рўй беради. Худони рад этганларни ва Ўзи ҳақидаги Хушхабарга қулоқ солмаганларни Исо Масиҳ жазолайди.

9

Ўша одамлар Раббимиз Исонинг ҳузури ва қудратли улуғворлигидан айрилиб, абадий ҳалокат жазосини оладилар.

10

Ўша куни Раббимизни Унинг муқаддас халқи улуғлайди. Унга ишонган ҳамма одамлар Уни мадҳ қилади. Сизлар ҳам ўша инсонларнинг қаторига кирасиз, чунки биз айтган хабарга ишондингиз.

11

Шундай экан, Худойимиз сизни Ўз чақириғига лойиқ деб топсин, Ўз қудрати билан сизларнинг барча яхши ниятларингизни рўёбга чиқарсин, имон билан қилган ишларингизни амалга оширсин, деб биз доим сизлар учун ибодат қиламиз.

12

Раббимиз Исонинг номи орангизда улуғлансин, сизлар эса Худойимиз ва Раббимиз Исо Масиҳнинг инояти билан У орқали улуғланинглар, деб ибодат қиламиз.

© 2018 Дом Молитвы. Христианская Интернет Миссия.