2 Тимўтий
1 2 3 4

1

Худонинг иродаси билан Исо Масиҳнинг ҳаворийси бўлган мен — Павлусдан севимли ўғлим Тимўтийга салом! Худо абадий ҳаётни эълон қилишим учун мени юборди. У ваъда қилган бу ҳаётга Исо Масиҳга бўлган имон орқали эришилади. Ўғлим Тимўтий, сенга Отамиз Худо ва Раббимиз Исо Масиҳ иноят, марҳамат ва тинчлик ато қилсин.

2

Худонинг иродаси билан Исо Масиҳнинг ҳаворийси бўлган мен — Павлусдан севимли ўғлим Тимўтийга салом! Худо абадий ҳаётни эълон қилишим учун мени юборди. У ваъда қилган бу ҳаётга Исо Масиҳга бўлган имон орқали эришилади. Ўғлим Тимўтий, сенга Отамиз Худо ва Раббимиз Исо Масиҳ иноят, марҳамат ва тинчлик ато қилсин.

3

Тимўтий, борингга шукур! Мен, ота–боболарим каби, Худога виждонан хизмат қилиб, кечаю кундуз сен учун ибодат қиламан.

4

Сени жуда соғинганман, кўз ёш тўкканларинг ҳамон ёдимда. Қанийди, дийдорингни кўрсам–у, қалбим қувончга тўлса, дейман.

5

Сенинг самимий имонингни доим эслайман. Аввалдан бувинг Лоида ҳамда онанг Эвника ўз қалбларига жо этган ўша имон энди сенда ҳам равнақ топаётганига аминман.

6

Шу сабабдан, ёдингда бўлсин: мен устингга қўлларимни қўйиб дуо қилганимда, сен Худодан Муқаддас Руҳни инъом қилиб олгансан. Ичингдаги ўша Муқаддас Руҳ инъомини алангалатиб тур.

7

Зеро, Худо берган Руҳ қалбимизга қўрқув солмайди, аксинча, бизга куч, муҳаббат ва ақли расоликни ато қилади.

8

Шундай экан, Раббимиз Исо ҳақида шоҳидлик беришдан ор қилма, мен Раббимиз туфайли занжирбанд бўлганимдан ҳам уялма. Мендан ибрат олиб, Хушхабар туфайли азоб чекишга тайёр тургин, бунинг учун Худонинг берган кучига таянгин.

9

Ахир, Худо бизга нажот берди, Хушхабар айтиш каби муқаддас хизматга бизни даъват этди. Бунга бизнинг савоб ишларимиз эмас, аксинча, Худонинг мурод–мақсадию инояти сабаб бўлди. Худо азалданоқ Исо Масиҳ орқали бизга иноят кўрсатишга қарор қилган эди.

10

Мана энди бу иноят нажоткоримиз Исо Масиҳнинг оламга келиши билан яққол намоён бўлди. Масиҳ ўлим кучини йўқ қилди. У мангу ҳаётга элтувчи йўлни бизга Хушхабар орқали ёритиб берди.

11

Худо мени бу Хушхабарни турли халқларга етказувчи воиз, ҳаворий ва муаллим қилиб тайинлади.

12

Шу сабабдан ҳам бу азобларни тортяпман. Бироқ мен бундан ор қилмайман, чунки Кимга эътиқод қилганимни яхши биламан. Ишончим комилки, Худо менга топширган Хушхабарни қиёмат кунигача Унинг Ўзи тўлиғича сақлашга қодир.

13

Сен мендан эшитган бу соғлом таълимотдан намуна олгин, уни асрагин. Исо Масиҳга тегишли бўлган инсон сифатида имон ва муҳаббатга тўла ҳаёт кечиргин.

14

Сенга ишониб топширилган бу эзгу таълимотни ичимизда яшаётган Муқаддас Руҳ ёрдамида авайлаб–асрагин.

15

Асия вилоятидаги барча биродарлар, шу жумладан, Фигелус билан Ҳермогенес мендан юз ўгирганларини биласан.

16

Онисифорус барака топсин, Раббимиз Исо унинг хонадонига марҳамат қилсин. Онисифорус бир неча марта келиб, менинг кўнглимни кўтарди. Занжирбандлигимдан ор қилмай,

17

Римга келиши биланоқ, мени астойдил қидириб, охири топди.

18

У менга Эфес шаҳрида ҳам қанчалар хизмат қилганини ўзинг яхши биласан. Ё Раббим Исо, қиёмат кунида Ўз марҳаматингни Онисифорусдан дариғ тутмагин!

© 2018 Дом Молитвы. Христианская Интернет Миссия.