Хаггей
1 2

1

Шоҳ Доро ҳукмронлигининг иккинчи йили олтинчи ойининг биринчи куни эди. Эгамиз Хаггей пайғамбар орқали Яҳудо ҳокими Шалтиёл ўғли Зарубабелга ва олий руҳоний Ёҳузадах ўғли Ёшуага қуйидаги сўзларини аён қилди:

2

Сарвари Олам шундай демоқда: “Бу халқ: «Эгамизнинг уйини қуриш вақти ҳали келгани йўқ», деб айтади.

3

Сарвари Олам шундай демоқда: “Бу халқ: «Эгамизнинг уйини қуриш вақти ҳали келгани йўқ», деб айтади.

4

Эй Исроил халқи, Менинг уйим вайрон бўлиб ётганда, сизлар ҳашаматли уйларда яшашингизнинг вақтими?!”

5

Мана энди Сарвари Олам демоқда: “Ўз аҳволингизга қараб, яхшилаб ўйлаб кўринглар–чи!

6

Кўп экиб, кам ўрасиз. Овқат ейсиз–у, тўймайсиз. Ичасиз, аммо чанқоғингиз қонмайди, устингизга киясиз–у, исинолмайсиз. Ким пул ишласа, унинг пули йиртиқ ҳамёнга тушади.”

7

Сарвари Оламнинг каломи шудир: “Ўз аҳволингизга қараб, яхшилаб ўйлаб кўринг, ахир!

8

Тоғларга чиқиб, ёғоч олиб тушинглар–да, Менинг уйимни қуринглар. Мен уни кўриб завқланаман, у ерда улуғланаман, — дейди Эгамиз. —

9

Кўп ҳосил олишни умид қилган эдингиз, мана кам олдингиз. Уйга олиб келганингизни сочиб юбордим. Нима учун?” Сарвари Олам шундай демоқда: “Менинг уйим вайрон бўлиб ётган пайтда, сизлар фақат ўз уйингиз ҳақида ўйлаганингиз учун шундай қилдим.

10

Сизларнинг дастингиздан осмондан шудринг тушмади, ер ҳам ҳосил бермади.

11

Мен далаларга, қирли жойларга қурғоқчилик келтириб, дон, узум шарбати ва зайтун мойини қуритдим. Ердан чиққан барча ҳосилни йўқ қилдим, одамлар ва ҳайвонларни қийинчиликларга дучор қилдим. Инсонларнинг ўз қўллари билан қилган меҳнатларини пучга чиқардим.”

12

Шундан кейин Зарубабел, олий руҳоний Ёшуа ва сургундан қайтиб келган барча халқ ўзларининг Эгаси Худога итоат қилишди. Ўзларининг Эгаси Худо юборган Хаггей пайғамбарнинг сўзларига қулоқ солишди, чунки улар Эгамиздан қўрқарди.

13

Эгамизнинг элчиси Хаггей Унинг қуйидаги сўзларини халққа етказди: — Эгамизнинг каломи шудир: “Мен сизлар билан биргаман.”

14

Яҳудо ҳокими Зарубабелни, олий руҳоний Ёшуани ва сургундан қайтиб келган бутун халқни Эгамиз руҳлантирди. Шунда улар ҳаммалари келиб, ўзларининг Худоси, Сарвари Оламнинг уйини тиклашни бошладилар.

15

Шоҳ Доро ҳукмронлигининг иккинчи йили олтинчи ойининг йигирма тўртинчи кунида Маъбаднинг қайта қурилиши бошланди.

© 2018 Дом Молитвы. Христианская Интернет Миссия.