Саҳрода

1

Исроил халқи Миср юртини тарк этиб, Синай саҳросига келганига икки йилу икки ой бўлди. Иккинчи ойнинг биринчи кунида Эгамиз Учрашув чодирида Мусога шундай деди:

2

“Сен ва Ҳорун жамики Исроил халқини уруғи, хонадони бўйича санаб чиқинглар. Урушга яроқли бўлган йигирма ва ундан юқори ёшдаги ҳамма эркакларни гуруҳларга бўлиб, номма–ном рўйхатини тузинглар.

3

“Сен ва Ҳорун жамики Исроил халқини уруғи, хонадони бўйича санаб чиқинглар. Урушга яроқли бўлган йигирма ва ундан юқори ёшдаги ҳамма эркакларни гуруҳларга бўлиб, номма–ном рўйхатини тузинглар.

4

Ҳар бир қабиладан биттадан уруғбоши сизларга ёрдам берсин.

5

Сизларга ёрдам берадиган уруғбошиларнинг исми қуйидагичадир: Рубен қабиласидан — Шадувор ўғли Элизур.

6

Шимўн қабиласидан — Зуришадай ўғли Шалумиёл.

7

Яҳудо қабиласидан — Оминадав ўғли Нахшўн.

8

Иссахор қабиласидан — Зувор ўғли Натанил.

9

Забулун қабиласидан — Халон ўғли Элиёб.

10

Юсуф ўғли Эфрайим қабиласидан — Омиҳуд ўғли Элишама. Юсуф ўғли Манаше қабиласидан — Падозур ўғли Гамалиёл.

11

Бенямин қабиласидан — Гидўнах ўғли Авидон.

12

Дан қабиласидан — Омишадай ўғли Охазар.

13

Ошер қабиласидан — Охрон ўғли Пахиёл.

14

Гад қабиласидан — Дувел ўғли Элиасаф.

15

Нафтали қабиласидан — Энан ўғли Охир.”

16

Жамоа орасидан танланган ана шу уруғбошилар Исроил қабилаларининг йўлбошчилари эди.

17

Мусо ва Ҳорун уруғбошилар билан биргаликда иккинчи ойнинг биринчи кунида бутун жамоани йиғишди. Улар Исроил халқининг барча уруғларини ва хонадонларини аниқлаб чиқишди. Сўнг Мусога Эгамиз амр этгандай, жамоанинг йигирма ва ундан юқори ёшдаги ҳамма эркакларини номма–ном алоҳида рўйхатга олишди. Шу тариқа Мусо Синай саҳросида Исроил халқини санаб чиқди.

18

19

20

Уруғи ва хонадони бўйича номма–ном рўйхатга олинган, йигирма ва ундан юқори ёшдаги урушга яроқли эркакларнинг сони қуйидагича эди: Исроилнинг тўнғич ўғли Рубен қабиласидан — 46.500 нафар одам,

21

Уруғи ва хонадони бўйича номма–ном рўйхатга олинган, йигирма ва ундан юқори ёшдаги урушга яроқли эркакларнинг сони қуйидагича эди: Исроилнинг тўнғич ўғли Рубен қабиласидан — 46.500 нафар одам,

22

Шимўн қабиласидан — 59.300 нафар одам,

23

Шимўн қабиласидан — 59.300 нафар одам,

24

Гад қабиласидан — 45.650 нафар одам,

25

Гад қабиласидан — 45.650 нафар одам,

26

Яҳудо қабиласидан — 74.600 нафар одам,

27

Яҳудо қабиласидан — 74.600 нафар одам,

28

Иссахор қабиласидан — 54.400 нафар одам,

29

Иссахор қабиласидан — 54.400 нафар одам,

30

Забулун қабиласидан — 57.400 нафар одам,

31

Забулун қабиласидан — 57.400 нафар одам,

32

Юсуф ўғли Эфрайим қабиласидан — 40.500 нафар одам,

33

Юсуф ўғли Эфрайим қабиласидан — 40.500 нафар одам,

34

Юсуф ўғли Манаше қабиласидан — 32.200 нафар одам,

35

Юсуф ўғли Манаше қабиласидан — 32.200 нафар одам,

36

Бенямин қабиласидан — 35.400 нафар одам,

37

Бенямин қабиласидан — 35.400 нафар одам,

38

Дан қабиласидан — 62.700 нафар одам,

39

Дан қабиласидан — 62.700 нафар одам,

40

Ошер қабиласидан — 41.500 нафар одам,

41

Ошер қабиласидан — 41.500 нафар одам,

42

Нафтали қабиласидан — 53.400 нафар одам.

43

Нафтали қабиласидан — 53.400 нафар одам.

44

Мусо, Ҳорун ва Исроил халқининг ўн икки уруғбошиси санаб чиққан одамлар ана шулар эдилар. Уларнинг ҳаммаси ота–боболарининг насли бўйича рўйхатга олинди.

45

Хуллас, Исроил халқининг йигирма ва ундан юқори ёшдаги урушга яроқли ҳамма эркаклари хонадонлари бўйича саналганда,

46

603.550 та чиқди.

47

Леви қабиласи эса бу рўйхатга киритилмаган эди,

48

чунки Мусога Эгамиз шундай деганди:

49

“Леви қабиласини рўйхатга киритма, уларни Исроил халқи билан бирга санама.

50

Левиларга Муқаддас аҳд чодирини, унинг ҳамма ашёларини ва Чодирга тегишли бўлган барча нарсаларни топшир. Йўлга чиққанларингизда, левилар Чодирни ва ундаги ҳамма ашёларни кўтариб юрсинлар. Чодирни асраб–авайлаб, унинг ёнига ўз чодирларини тиксинлар.

51

Ҳар сафар Муқаддас чодир кўчирилганда, левилар Чодирни йиғишсин. Қароргоҳ қурганингизда эса Чодирни яна ўрнатишсин. Чодирнинг яқинига борган бошқа ҳар қандай одам учун жазо ўлимдир.

52

Қолган Исроил қабилалари ўз қароргоҳларида гуруҳ–гуруҳ бўлиб жойлашсин.

53

Исроил халқи Менинг қаҳр–ғазабимга учрамаслиги учун, левилар ўз чодирларини Муқаддас аҳд чодири атрофида ўрнатиб, ўша ерда Чодирни қўриқлашсин.”

54

Мусога Эгамиз қандай амр этган бўлса, Исроил халқи шуни қилди.

© 2018 Дом Молитвы. Христианская Интернет Миссия.