Эфесликлар
1 2 3 4 5 6

1

Худонинг иродаси билан Исо Масиҳнинг ҳаворийси бўлган мен — Павлусдан Исо Масиҳга содиқ бўлган Эфес шаҳридаги Худонинг азизларига салом!

2

Отамиз Худо ва Раббимиз Исо Масиҳ сизларга иноят ва тинчлик ато қилсин.

3

Раббимиз Исо Масиҳнинг Отаси Худога ҳамду санолар бўлсин. У самодаги барча руҳий баракаларни Масиҳ орқали бизларга берди.

4

Масиҳга тегишли бўлишимиз учун Худо бизни дунё яратилишидан олдин танлади. Энди биз Худонинг олдида муқаддас ва бенуқсон, бир–биримизга меҳр боғлаган инсонлар бўла оламиз.

5

Худо бизни Исо Масиҳ орқали Ўзига фарзанд қилиб олишни азалданоқ қарор қилган эди. Худонинг хоҳиш–иродаси шу бўлиб, бундан У ҳузур–ҳаловат топди.

6

Худо Ўзининг суюкли Ўғли орқали бизга буюк иноят кўрсатгани учун Унга ҳамду санолар бўлсин.

7

Масиҳнинг тўкилган қони орқали Худо бизни кечириб, гуноҳларимиздан озод қилди. Шундай қилиб, Худо бизнинг ҳаётимизни тўлдирган инояти қанчалик бой эканлигини кўрсатди. У бизга донолигу ақл–идрок ато этди.

8

Масиҳнинг тўкилган қони орқали Худо бизни кечириб, гуноҳларимиздан озод қилди. Шундай қилиб, Худо бизнинг ҳаётимизни тўлдирган инояти қанчалик бой эканлигини кўрсатди. У бизга донолигу ақл–идрок ато этди.

9

Ўз иродасининг сирини маълум қилди. Бу иродаси Исо Масиҳ орқали бажо бўлишини Худо олдиндан режалаштирган эди ва бундан У ҳузур–ҳаловат топди.

10

Худо бу режасини Ўзи белгилаган вақтда тўла амалга ошириб, еру осмондаги бор мавжудотни Масиҳнинг ҳокимияти остига бирлаштиради.

11

Биз Масиҳ орқали Худонинг халқи бўлдик. Бу Худонинг азалдан белгилаган режаси бўйича амалга ошди. Ахир, Худо ҳар бир нарсани Ўз хоҳиш–иродаси бўйича амалга оширади.

12

Шундай экан, биз ҳаммамиз — Масиҳга умид боғлаганлар Худога шон–шуҳрат келтириш учун яшашимиз лозим.

13

Сизлар ҳақиқат каломи, яъни нажот келтирган Хушхабарни эшитган эдингиз. Шу туфайли Масиҳга имон келтирган эдингиз. Худо ваъда қилган Муқаддас Руҳини сизларга бериб, Ўзига тегишли эканлигингизни тасдиқлади.

14

Муқаддас Руҳ биз келажакда оладиган қут–баракаларга кафил сифатида берилди. Ҳа, вақти келиб, Худо Ўзига тегишли бўлганларни бутунлай озод қилади. Шуларнинг ҳаммаси Худога шон–шуҳрат келтиради.

15

Раббимиз Исога бўлган имонингиз ва Худонинг азиз халқига бўлган меҳр–муҳаббатингиз ҳақида эшитганимдан бери,

16

сизлар учун ибодат қилганимда, тинмай Худога шукурлар айтаман.

17

Раббимиз Исо Масиҳнинг Худоси, улуғ Отамиз, Ўзини таниб–билишингиз учун Муқаддас Руҳ орқали сизга донолик ва ақл–идрок ато қилсин.

18

Худо сизларнинг қалбингизни нурга тўлдирсин, токи Худо сизларни даъват қилиб, сизларга қандай умид берганлигини, Худонинг халқи У учун нақадар бой мулк эканлигини тушуниб олинглар.

19

Худонинг биз — имонлиларга кўрсатган тенги йўқ қудрати нақадар буюклигини ҳам билиб олинг. Мана шу буюк қудрати билан

20

Худо Масиҳни ўликдан тирилтирди ва самода Уни Ўзининг ўнг томонига ўтирғизди.

21

Исони Худо у дунёю бу дунёдаги ҳар бир ҳокимият ва ҳукмронлик, ҳар қандай куч ва салтанат, ҳар бир мавжудотдан устун қилди.

22

Бутун борлиқни Исонинг оёқлари остига тобе қилди. Уни бутун борлиқдан юқори қўйиб, имонлилар жамоатига бош қилди.

23

Имонлилар жамоати Масиҳнинг танасидир. Борлиқни ҳар жиҳатдан бутун қиладиган Масиҳ жамоатни баркамол қилади.

© 2018 Дом Молитвы. Христианская Интернет Миссия.