Колосаликлар
1 2 3 4

1

Худонинг иродаси билан Исо Масиҳнинг ҳаворийси бўлган мен — Павлус ҳамда биродарим Тимўтийдан

2

Колоса шаҳридаги Худонинг азизлари, Масиҳга тегишли бўлган содиқ биродарларимизга салом!

3

Отамиз Худо сизларга иноят ва тинчлик ато қилсин! Сизлар учун ибодат қилганимизда биз ҳар доим Худога, Раббимиз Исо Масиҳнинг Отасига шукур айтамиз.

4

Чунки Исо Масиҳга бўлган имонингиз ва Худонинг барча азизларига кўрсатаётган севгингиз ҳақида биз эшитдик.

5

Худо сизлар учун жаннатда шодлик тайёрлаб қўйганига умид боғладингиз. Хушхабар, яъни ҳақиқат сўзи сизларга етиб келганда мана шу умид ҳақида эшитдингиз. Имонингиз ва севгингиз бу умидингизга асосланган. Хушхабар бутун дунё бўйлаб самара келтириб, ёйилмоқда. Хушхабарни эшитиб, Худо иноятининг ҳақиқий маъносини тушуниб етган кунингиздан бери сизларнинг орангизда ҳам Хушхабар самара бермоқда.

6

Худо сизлар учун жаннатда шодлик тайёрлаб қўйганига умид боғладингиз. Хушхабар, яъни ҳақиқат сўзи сизларга етиб келганда мана шу умид ҳақида эшитдингиз. Имонингиз ва севгингиз бу умидингизга асосланган. Хушхабар бутун дунё бўйлаб самара келтириб, ёйилмоқда. Хушхабарни эшитиб, Худо иноятининг ҳақиқий маъносини тушуниб етган кунингиздан бери сизларнинг орангизда ҳам Хушхабар самара бермоқда.

7

Сизлар бу Хушхабарни бизнинг азиз ҳамкоримиз Эпафрасдан эшитдингиз. У сизлар учун садоқат билан Масиҳга хизмат қиляпти.

8

Муқаддас Руҳ сизларга ато қилган меҳр–муҳаббат ҳақида у бизга айтиб берди.

9

Шу сабабдан сизлар ҳақингизда эшитган кунимиздан бери сизлар учун ибодат қилишни канда қилмаяпмиз. Худонинг Руҳи берадиган донолик ва ақл–идрок орқали Унинг иродасини тўлиқ англаб етинг, деб ибодат қиляпмиз.

10

Шунда сизлар Раббимиз Исога муносиб ҳаёт кечириб, ҳар жиҳатдан Уни хурсанд қиласизлар. Қилган ҳар бир яхшилигингиз самара келтиради ва сизлар Худони янада чуқурроқ тушуниб биласизлар.

11

Худо Ўзининг буюк қудрати билан сизларни куч–қувватга тўлдириб, ҳар қандай вазиятда сизларга сабр–тоқат ва бардош берсин. Худо Ўзининг азиз халқига ваъда қилган нурдан баҳраманд бўлишни сизларга лойиқ кўргани учун қувонч билан осмондаги Отамизга шукрона айтинг.

12

Худо Ўзининг буюк қудрати билан сизларни куч–қувватга тўлдириб, ҳар қандай вазиятда сизларга сабр–тоқат ва бардош берсин. Худо Ўзининг азиз халқига ваъда қилган нурдан баҳраманд бўлишни сизларга лойиқ кўргани учун қувонч билан осмондаги Отамизга шукрона айтинг.

13

У бизни зулмат ҳукмронлигидан қутқариб, севикли Ўғлининг Шоҳлигига қабул қилди.

14

Ўз Ўғли орқали бизни кечириб, гуноҳларимиздан озод қилди.

15

Кўринмас Худонинг сурати Масиҳдир, У бутун борлиқнинг тўнғичидир.

16

Худо бутун борлиқни Масиҳ орқали яратган. Еру кўкдаги бор мавжудот, Кўринадиган ва кўринмайдиган ҳар бир нарса, Ғайритабиий кучлар, тахту салтанатлар, Буларнинг ҳаммаси Масиҳ орқали, Унинг Ўзи учун яратилгандир.

17

Масиҳ бутун борлиқдан олдин мавжуд эди, Бутун борлиқ У туфайли мустаҳкам турибди.

18

Масиҳ жамоатнинг бошидир, Жамоат Масиҳнинг танасидир. Ҳамма нарсанинг ибтидоси Масиҳдир, У ҳаммадан устун бўлиши учун Биринчи бўлиб ўликдан тирилтирилган.

19

Худо Ўз комиллигини Исода жо қилишни маъқул кўрди.

20

Еру кўкдаги борлиқ мавжудотни Масиҳ орқали Худо Ўзи билан яраштириб, Масиҳнинг хочда тўкилган қони орқали Улар билан тинчлик ўрнатди.

21

Сизлар ҳам бир вақтлар Худога душман эдингизлар. Фикру зикрингиз Худодан узоқ бўлиб, ёмон ишлар қилардингизлар.

22

Масиҳнинг жисмоний танадаги ўлими орқали Худо сизларни Ўзи билан яраштирди. Энди сизлар Худонинг олдида муқаддас, бенуқсон ва айбсиз турасизлар.

23

Шундай экан, ҳеч иккиланмай, имонингизда маҳкам туришингиз керак. Сизлар Хушхабарни эшитиб, умидга эга бўлдингиз. Ўша умидингизни йўқотманг. Бу Хушхабар ер юзидаги бутун жонзотга эълон қилинди. Мен — Павлус ўша Хушхабарнинг хизматчисиман.

24

Мен сизлар учун азоб чекаётганимдан хурсандман. Ахир, мен Масиҳ танаси, яъни жамоат учун азоб чекяпман. Шундай қилиб, менинг азобларим Масиҳ чеккан азобларга қўшилади.

25

Худонинг хабарини сизларга тўлиқ эълон қилишим учун У мени жамоатнинг хизматчиси қилиб тайинлади.

26

Бу Хушхабар асрлару насллар давомида сир тутилган эди, энди эса у Худонинг азизларига ошкор қилинди.

27

Худо барча халқлар ҳам Масиҳ орқали бой улуғворликка етишишларини ҳаммамизга кўрсатишни истади. Бу сирнинг моҳияти шудир: Масиҳ, яъни улуғворликка етишиш умиди сизларнинг орангиздадир.

28

Ҳар бирингиз Масиҳ танасининг етук аъзоси сифатида Худонинг олдида туришингизни истаймиз. Шунинг учун биз ҳаммани огоҳлантириб, донолик билан таълим бериб, Масиҳ ҳақида ўргатяпмиз.

29

Мен ҳам ана шу мақсадда жон–жаҳдим билан хизмат қилар эканман, менга кучли таъсир қилаётган Масиҳнинг қудратига суянаман.

© 2018 Дом Молитвы. Христианская Интернет Миссия.