Нахимиё
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13

1

Қуйидагилар Хахалиё ўғли Нахимиёнинг хотираномасидир. Шоҳ Артахшас ҳукмронлигининг йигирманчи йилида, Хислав ойида мен Шушандаги қалъада эдим.

2

Шунда укам Хонин бошқа баъзи одамлар билан Яҳудо юртидан келди. Мен улардан асирликка олиб кетилмаган ва сургундан қайтиб борган яҳудийларнинг ҳолини, шунингдек, Қуддус шаҳрининг аҳволини сўрадим.

3

Улар шундай жавоб бердилар: “Вилоятдаги асирликка олиб кетилмаган ва сургундан қайтиб борган яҳудийлар оғир қайғу, шармандали аҳволда қолганлар: Қуддуснинг девори вайрон бўлиб кетган, дарвозалари ёндирилган.”

4

Бу сўзларни эшитганимда, ўтириб йиғладим. Бир неча кун қайғуриб юрдим. Рўза тутдим, Самовий Худога илтижо қилиб юрдим. Унга шундай деб ёлвордим:

5

“Эй Самовий Худо — Эгам! Сен буюк ва ҳайбатли Худосан. Сени севиб, амрларингга риоя қилган бандаларингга аҳдингни содиқ сақлайсан.

6

Мен, қулингнинг ибодатларини эшит, аҳволимга боқ. Исроил халқи учун кечаю кундуз қилган илтижоларимни эшит. Ахир, улар Сенинг қулларинг–ку. Мен халқим қилган ҳамма гуноҳларни эътироф этаман. Мен ўзим ҳам, хонадоним ҳам гуноҳ қилдик.

7

Қулинг Мусо орқали берган амрларингга, фармонларингга, қонун–қоидаларингга биз риоя қилмадик, Сени қаттиқ хафа қилдик.

8

Ёлвораман, қулинг Мусога берган ваъдангни ёдингда тут. Ахир, Сен шундай дегансан: «Агар сизлар Менга содиқ бўлмасангизлар, Мен сизларни халқлар орасига тарқатиб юбораман.

9

Лекин Менга юз бурсангизлар, амрларимга риоя қилиб, уларни бажарсангизлар, Мен сизларни йиғиб оламан. Ернинг энг четига сургун қилинган бўлсангиз ҳам, сизларни ўша жойлардан йиғиб келаман, Мен улуғланишим учун танланган жойга сизларни қайтариб олиб келаман.»

10

Биз Сенинг қулларингмиз, буюк қудратинг ва ажойиботларинг билан Ўзинг қутқарган халқингмиз.

11

Ё Раббий! Бу қулингнинг илтижоларини эшит. Сени иззат–ҳурмат қилишни хуш кўрадиган ҳамма қулларингнинг илтижоларига қулоқ тут. Мен, қулингга бугун муваффақият бер, шоҳ Артахшасда менга нисбатан шафқат уйғотгин.” Ўша пайтларда мен шоҳнинг соқийси эдим.

© 2018 Дом Молитвы. Христианская Интернет Миссия.