1

Ҳурматли Теофилус! Ўзингизга маълумки, кўп одамлар орамизда Худонинг қилган ишлари тафсилотини ёзишга киришганлар. Бу воқеаларни ёзишда улар бўлиб ўтган ҳодисаларни бошидан кўрган ва уларни бизга етказган одамларнинг сўзларини асос қилиб олганлар. Шунинг учун мен ҳам ҳаммасини бошидан синчиклаб текширганимдан кейингина, бу воқеаларнинг тафсилотини тартиб билан сизга ёзиб беришга қарор қилдим,

2

Ҳурматли Теофилус! Ўзингизга маълумки, кўп одамлар орамизда Худонинг қилган ишлари тафсилотини ёзишга киришганлар. Бу воқеаларни ёзишда улар бўлиб ўтган ҳодисаларни бошидан кўрган ва уларни бизга етказган одамларнинг сўзларини асос қилиб олганлар. Шунинг учун мен ҳам ҳаммасини бошидан синчиклаб текширганимдан кейингина, бу воқеаларнинг тафсилотини тартиб билан сизга ёзиб беришга қарор қилдим,

3

Ҳурматли Теофилус! Ўзингизга маълумки, кўп одамлар орамизда Худонинг қилган ишлари тафсилотини ёзишга киришганлар. Бу воқеаларни ёзишда улар бўлиб ўтган ҳодисаларни бошидан кўрган ва уларни бизга етказган одамларнинг сўзларини асос қилиб олганлар. Шунинг учун мен ҳам ҳаммасини бошидан синчиклаб текширганимдан кейингина, бу воқеаларнинг тафсилотини тартиб билан сизга ёзиб беришга қарор қилдим,

4

токи сизга ўргатилган таълимотнинг ҳақиқийлигига ўзингиз ишонч ҳосил қилинг.

5

Яҳудия шоҳи Ҳирод даврида Закариё деган бир руҳоний бор эди. У руҳоний Абиё уруғидан келиб чиққанди, хотини Элисабет ҳам руҳонийлар наслидан эди.

6

Иккови ҳам Худо олдида солиҳ бўлиб, Эгамизнинг амру фармонларига беками–кўст риоя қилишарди.

7

Элисабет бепушт бўлгани учун уларнинг фарзанди йўқ эди. Бунинг устига, иккови ҳам кексайиб қолган эдилар.

8

Закариёнинг руҳонийлар бўлинмаси Маъбадда навбатчилик қилаётган кунларнинг бирида, Закариё Худонинг ҳузурида руҳонийлик вазифасини бажараётган эди.

9

Руҳонийларнинг одати бўйича, Эгамизнинг Маъбадига кириб, хушбўй тутатқилар тутатиш қуръаси унга тушганди.

10

Тутатқи тутатиш вақтида катта бир оломон ташқарида ибодат қилаётган эди.

11

Шу пайт Эгамизнинг бир фариштаси Закариёга зоҳир бўлди. Фаришта тутатқи қурбонгоҳининг ўнг томонида турарди.

12

Закариё уни кўриб, қўрққанидан ўзини йўқотиб қўйди.

13

Фаришта унга деди: — Закариё, қўрқма, сенинг илтижоларинг ижобат бўлди. Хотининг Элисабет сенга бир ўғил туғиб беради. Унинг исмини Яҳё қўясан.

14

У сенга шодлик ва қувонч келтиради, унинг туғилганидан кўпчилик хурсанд бўлади.

15

У Эгамизнинг назарида улуғ бўлади, шаробу ўткир ичимликларни оғзига олмайди. Онасининг қорнидаёқ Муқаддас Руҳга тўлади.

16

Исроил халқидан бўлган кўпларни у Эгаси Худога қайтаради.

17

У Илёс пайғамбарнинг руҳи ва қудратига тўлиб, Раббимиз Масиҳдан олдин келади. Раббимизга тайёр бир халқни тақдим қилиш учун оталарнинг юракларини фарзандларига мойил қилади, итоатсизларнинг фикрини солиҳлар донолиги томон буради.

18

Закариё фариштага деди: — Мен бунга қандай амин бўламан? Ахир, мен кексайиб қолганман, хотиним ҳам қариб қолган бўлса?

19

Фаришта унга шундай жавоб берди: — Мен Худонинг ҳузурида турадиган Жаброилман. Сен билан гаплашгани, сенга бу Хушхабарни эълон қилгани юборилганман.

20

Сенга айтганларим ўз вақтида бажо бўлади. Аммо менинг сўзларимга ишонмаганинг учун тилдан қоласан. Айтганларим бажо бўлмагунча, гапиролмайсан.

21

Шу орада Закариёни кутиб турган халқ унинг Маъбадда имиллаб қолганига ҳайрон бўлди.

22

Ниҳоят, Закариё ташқарига чиқди, аммо сўзламоққа тили айланмади. Халқ унинг Маъбадда ваҳий кўрганлигини тушунди. Закариё соқов бўлиб қолгани учун халқ билан имо–ишоралар орқали сўзлашишга мажбур бўлди.

23

Маъбаддаги хизмат муддати тугагач, Закариё уйига қайтиб борди.

24

Орадан кўп ўтмай, хотини Элисабет ҳомиладор бўлди. У дастлабки беш ой давомида уйидан чиқмай юрди. У шундай дерди:

25

“Буни мен учун Эгам қилди. У менга марҳамат кўрсатиб, халқ орасида мени шармандаликдан қутқарди.”

26

Элисабетнинг ҳомиласи олти ойлик бўлганда, Худо фаришта Жаброилни Жалиланинг Носира деган шаҳрига,

27

Довуд авлодидан Юсуф исмли йигитга унаштирилган бир қизга юборди. Қизнинг оти Марям эди.

28

Фаришта унинг олдига бориб: — Салом, эй Худо ёрлақаган қиз! Эгамиз сен биландир, — деди.

29

Марям фариштанинг сўзларидан саросимага тушди. “Бундай саломлашув нимани билдирар экан?” деб ўйланиб қолди.

30

Фаришта унга деди: — Марям, қўрқма, сен Худодан иноят топдинг.

31

Сен ҳомиладор бўлиб, ўғил туғасан. Унинг исмини Исо қўясан.

32

У буюк бўлади. Уни Худойи Таолонинг Ўғли деб аташади. Эгамиз Худо Унга бобоси Довуднинг тахтини беради.

33

У то абад Исроил халқи устидан ҳукмронлик қилади, ҳукмронлигининг охири бўлмайди.

34

— Мен ҳали эр кўрмаган бўлсам, бу қандай бўлади? — деб сўради фариштадан Марям.

35

Фаришта жавоб берди: — Муқаддас Руҳ сени қамраб олади, Худойи Таолонинг қудрати сени қоплайди. Шу боис туғадиган ўғлинг муқаддас бўлади, У Худонинг Ўғли деб аталади.

36

Мана, қариндошинг Элисабет ҳам қарилигида ҳомиладор бўлди, у ўғил туғади. Ҳомиласи олти ойлик. Одамлар эса уни бепушт деб айтардилар.

37

Худо учун имконсиз нарса йўқ!

38

— Мен Эгамнинг бандасиман. Ҳаммаси сиз айтганингиздай бўлсин, — деб жавоб берди Марям. Шундан кейин фаришта кетди.

39

Кўп ўтмай Марям шошилганича Яҳудия қирларидаги шаҳарга йўл олди.

40

У Закариёнинг уйига кириб, Элисабет билан саломлашди.

41

Элисабет Марямнинг саломини эшитгани заҳоти қорнидаги боласи ўйноқлаб кетди. Элисабет Муқаддас Руҳга тўлиб,

42

баланд овозда шундай хитоб қилди: — Сен аёллар ичра мубораксан, қорнингдаги Бола ҳам муборакдир!

43

Мен ким бўлибманки, Раббим Масиҳнинг онаси менинг ҳузуримга келибди!

44

Сенинг саломинг қулоғимга етиши биланоқ, қорнимдаги бола қувончдан ўйноқлаб кетди.

45

Нақадар бахтлисан! Чунки Эгамиз айтганларини амалга оширишига сен ишондинг.

46

Марям шундай деди: “Бутун вужудим билан Эгамни улуғлайман,

47

Нажоткорим Худодан кўнглим шод–хуррам.

48

Ахир, У мендай арзимас бандасига назар солди. Жамики насллар энди мени бахтли деб атайди.

49

Зотан, қудратли Худо мен учун буюк ишлар қилди, Муқаддасдир Унинг номи.

50

Ундан қўрққанларга У насллар оша марҳамат қилади.

51

У Ўзининг қудратини кўрсатди, Юраги такаббурларни тўзғитиб ташлади.

52

Ҳукмдорларни тахтларидан туширди, Фақирларни эса юксалтирди.

53

Очларни неъматлар ила тўйдирди, Бойларни эса қуруқ жўнатди.

54

Ота–боболаримизга берган ваъдаси бўйича, Иброҳимга, унинг наслига Шафқат қилишни то абад ёдида тутди. Қули Исроилга ёрдам берди.”

55

Ота–боболаримизга берган ваъдаси бўйича, Иброҳимга, унинг наслига Шафқат қилишни то абад ёдида тутди. Қули Исроилга ёрдам берди.”

56

Шундай қилиб, Марям Элисабетникида уч ойча қолди, кейин уйига қайтиб кетди.

57

Элисабетнинг ой–куни етиб, ўғил туғди.

58

Қўни–қўшни ва қариндошлари Эгамизнинг унга кўрсатган буюк марҳаматини эшитиб, у билан бирга қувонишди.

59

Улар саккизинчи куни болани суннат қилгани олиб боришди. Унга Закариё деб отасининг исмини қўймоқчи бўлишди.

60

Бунга боланинг онаси эътироз билдириб: — Йўқ, исмини Яҳё қўямиз, — деди.

61

Лекин бошқалар: — Қариндош–уруғинг орасида бу исм билан аталган ҳеч ким йўқ–ку, — дейишди унга.

62

Шу пайт отасига имо–ишора қилиб, ундан болага қандай исм қўймоқчи эканлигини сўрашди.

63

Закариё имо–ишора орқали бир тахтача сўради ва: “Унинг исми Яҳё бўлади”, деб ёзди. Ҳамма ҳайрон қолди.

64

Шу пайт Закариё яна тилга кириб, гапира бошлади ва Худога ҳамду сано айтди.

65

Ҳамма қўшнилари ҳайратда қолди, бутун Яҳудия қирларида бу воқеа овоза бўлиб кетди.

66

Бу ҳақда эшитганларнинг ҳаммаси: “Ажабо, бу бола ким бўларкин?” дея мулоҳаза қилишарди. Чунки Эгамизнинг қудрати унда намоён эди.

67

Чақалоқнинг отаси Закариё Муқаддас Руҳга тўлиб, башорат қила бошлади:

68

“Исроил халқининг Худоси — Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! У бизга ёрдамга келди, Ўз халқини асоратдан халос қилди.

69

Азалдан бизга ваъда бергандай, Муқаддас пайғамбарлари орқали айтгандай, Қули Довуд хонадонидан Бизга қудратли Нажоткорни юборди.

70

Азалдан бизга ваъда бергандай, Муқаддас пайғамбарлари орқали айтгандай, Қули Довуд хонадонидан Бизга қудратли Нажоткорни юборди.

71

Токи У бизни душманларимиздан қутқарсин, Биздан нафратланадиганларнинг ҳаммасидан халос этсин.

72

Шундай қилиб, Худо ота–боболаримизга илтифот айлади, Муқаддас аҳдини ёдида тутди.

73

Бобокалонимиз Иброҳимга берган ўша қасамёдига кўра,

74

Худо бизни ёвларимиз қўлидан қутқарди, Энди биз Унга қўрқмасдан хизмат қила оламиз.

75

Бутун умримиз давомида Унинг олдида муқаддас ва солиҳ бўла оламиз.

76

Сен ҳам, болажоним, Худойи Таолонинг пайғамбари деб аталасан. Зеро, сен Раббимиз Масиҳдан олдин юрасан, У юрадиган йўлни ҳозирлайсан.

77

Халқига нажот топишларини эълон қиласан, Худо уларнинг гуноҳларини кечиришини айтасан.

78

Зеро, Худойимиз меҳр–шафқатга бой, У самодан бизга уфқ Нурини сочади.

79

Зулматда, ўлим соясида ўтирганларни ёритади, Тинчликка олиб борадиган йўлни бизга кўрсатади.”

80

Бола улғайиб, руҳан кучайди. Исроил халқига хизмат қиладиган вақти келмагунча, чўлда яшади.

© 2018 Дом Молитвы. Христианская Интернет Миссия.