1

Иброҳим ва Довуд авлодидан бўлган Исо Масиҳнинг насабномаси қуйидагича:

2

Иброҳимдан Исҳоқ туғилди. Исҳоқдан Ёқуб туғилди. Ёқубдан Яҳудо ва унинг ака–укалари туғилдилар.

3

Яҳудо ва Тамарадан Параз ва Зерах туғилдилар. Параздан Хазрон туғилди. Хазрондан Рам туғилди.

4

Рамдан Оминадав туғилди. Оминадавдан Нахшўн туғилди. Нахшўндан Салмўн туғилди.

5

Салмўн ва Раҳобадан Бўаз туғилди. Бўаз ва Рутдан Обид туғилди. Обиддан Эссай туғилди.

6

Эссайдан шоҳ Довуд туғилди. Довуд ва Уриёнинг собиқ хотинидан Сулаймон туғилди.

7

Сулаймондан Рахабом туғилди. Рахабомдан Абиё туғилди. Абиёдан Осо туғилди.

8

Осодан Ёҳушафат туғилди. Ёҳушафатдан Ёҳурам туғилди. Ёҳурамдан Уззиё туғилди.

9

Уззиёдан Йўтом туғилди. Йўтомдан Охоз туғилди. Охоздан Ҳизқиё туғилди.

10

Ҳизқиёдан Манаше туғилди. Манашедан Омон туғилди. Омондан Йўшиё туғилди.

11

Исроил халқи Бобилга сургун қилинган даврда Йўшиё Ёҳайихинни ва бошқа ўғил фарзандларни кўрди.

12

Исроил халқи Бобилга сургун қилингандан кейин Ёҳайихиндан Шалтиёл туғилди. Шалтиёлдан Зарубабел туғилди.

13

Зарубабелдан Абиҳуд туғилди. Абиҳуддан Элияқим туғилди. Элияқимдан Аззур туғилди.

14

Аззурдан Зодўх туғилди. Зодўхдан Охиём туғилди. Охиёмдан Элиҳуд туғилди.

15

Элиҳуддан Элазар туғилди. Элазардан Маттон туғилди. Маттондан Ёқуб туғилди.

16

Ёқубдан Марямнинг эри Юсуф туғилди. Марямдан эса Масиҳ деб аталган Исо туғилди.

17

Шундай қилиб, Иброҳимдан Довудгача ҳаммаси бўлиб ўн тўрт насл, Довуддан то халқ Бобилга сургун қилингунгача ўн тўрт насл ва сургунлик давридан то Масиҳ туғилгунгача ўн тўрт наслдир.

18

Исо Масиҳнинг туғилиши шундай содир бўлди: Исонинг онаси Марям Юсуфга унаштириб қўйилган эди. Уларнинг никоҳидан олдин Марям Муқаддас Руҳдан ҳомиладор эканини билди.

19

Марямнинг бўлғуси эри Юсуф солиҳ одам бўлиб, Марямни шарманда қилишни истамай, бировга билдирмасдан фотиҳасини бузмоқчи бўлди.

20

Юсуф бу ҳақда ўйлаб юрганда, Эгамизнинг бир фариштаси унга тушида зоҳир бўлиб деди: “Эй Довуд ўғли Юсуф! Марямга уйланишдан қўрқма, чунки қорнидаги Бола Муқаддас Руҳдан пайдо бўлган.

21

Марям ўғил туғади, Унинг исмини Исо қўясан, чунки У Ўз халқини гуноҳлардан қутқаради.”

22

Бу барча воқеалар Эгамизнинг пайғамбар орқали айтган қуйидаги сўзлари бажо бўлиши учун юз берган эди:

23

“Қиз ҳомиладор бўлади, у ўғил туғади, Унинг исмини Иммануил деб қўйишади.” Иммануил “Худо биз билан” деганидир.

24

Юсуф уйғониб кетди. Эгамизнинг фариштаси буюргандек, у Марямга уйланди.

25

Аммо Марям Ўғилни туғмагунча Юсуф Марямга яқинлашмади. Бола туғилганда эса Юсуф Унга Исо деб исм қўйди.

© 2018 Дом Молитвы. Христианская Интернет Миссия.