Закариё
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14

1

Шоҳ Доро ҳукмронлигининг иккинчи йили саккизинчи ойида Йиддонинг набираси — Бархиёнинг ўғли Закариё пайғамбарга Эгамиз Ўз сўзини аён қилди.

2

Эгамиз унга қуйидаги хабарни халққа етказишни буюрди: Эгамиз ота–боболарингиздан қаттиқ ғазабланган эди. Энди Сарвари Олам шундай айтмоқда: — Менга қайтинглар, — демоқда Сарвари Олам. — Шунда Мен ҳам сизларга қайтаман, — дейди Сарвари Олам.

3

Эгамиз унга қуйидаги хабарни халққа етказишни буюрди: Эгамиз ота–боболарингиздан қаттиқ ғазабланган эди. Энди Сарвари Олам шундай айтмоқда: — Менга қайтинглар, — демоқда Сарвари Олам. — Шунда Мен ҳам сизларга қайтаман, — дейди Сарвари Олам.

4

Ота–боболарингизга ўхшаган бўлманглар. Олдинги пайғамбарлар Сарвари Олам номидан уларга: — Ёмон йўлдан қайтинглар! Қабиҳ қилмишларингиздан тавба қилинглар! — деб огоҳлантиришган. Эгамиз шундай демоқда: — Гарчи Мен ота–боболарингизни огоҳлантирган бўлсам–да, улар Менинг сўзларимга эътибор бермадилар, Менга қулоқ солмадилар.

5

Қани энди ўша ота–боболарингиз?! Қани, ўша пайғамбарлар, улар абадий яшайдиларми?!

6

Ўз қулларим пайғамбарлар орқали айтган сўзларим, огоҳлантиришларим ота–боболарингизнинг бошига тушди–ку! Шунда улар тавба қилиб: “Сарвари Олам Ўзи режалаштиргандай, юрган йўлларимиз ва қилмишларимизга яраша бизни жазолади”, деб айтишди.

7

Шоҳ Доро ҳукмронлигининг иккинчи йили ўн биринчи ойи — Шебат ойининг йигирма тўртинчи кунида Йиддонинг набираси — Бархиёнинг ўғли Закариё пайғамбарга Эгамиз яна Ўз сўзини аён қилди. Закариё қуйидаги ваҳийларни кўрди:

8

Кечаси мен қизғиш от минган Эгамизнинг фариштасини кўрдим. У кичик жарликда мирта буталари орасида тўхтаб турарди. Унинг орқасида эса қизғиш, жигар ранг ва оқ отлар минган чавандозлар бор эди.

9

Бошқа бир фаришта мен билан гаплашаётган эди. Мен ундан: — Эй тўрам, бу чавандозлар ким бўлди? — деб сўрадим. У шундай деди: — Уларнинг кимлигини сенга кўрсатаман.

10

Шунда мирта буталари орасидаги фаришта шундай жавоб берди: — Эгамиз уларни, бутун ер юзини кезиб чиқсин, деб юборган.

11

Кейин чавандозлар мирта буталари орасидаги Эгамизнинг фариштасига дедилар: — Биз бутун ер юзини айланиб чиқдик, бутун дунё ўзига берилган, ўзича тинч яшаб юрибди.

12

Шунда Эгамизнинг фариштаси шундай деб ёлворди: — Эй Сарвари Олам, қачонгача Қуддус ва Яҳудо шаҳарларидан Ўз меҳр–шафқатингни дариғ тутасан?! Ахир, Сен етмиш йилдан бери улардан ғазабланиб келяпсан!

13

Шунда Эгамиз мен билан гаплашган фариштага тасалли берувчи, меҳрга тўла сўзлар билан жавоб берди.

14

Ўша фаришта одамларга қуйидаги хабарни эълон қилишимни буюрди: Сарвари Олам шундай айтмоқда: — Мен Қуддус ва Сионга жуда ачиниб кетдим.

15

Анави халқлардан эса қаттиқ ғазабдаман, чунки Ўз халқимдан озгина жаҳлим чиққанда, улар халқимнинг бошига тушган кулфатни янада орттиришди. Энди эса ўзича тинч яшаб юришибди.

16

Шунинг учун Эгамиз айтмоқда: — Мен Қуддусга меҳр–шафқат кўрсатай деб қайтдим. Менинг уйим ўша ерда қурилади, Қуддус қайтадан қурилиши учун ўлчанади. Сарвари Оламнинг каломи шудир.

17

Фаришта яна шундай сўзларни эълон қилишимни буюрди: Сарвари Олам демоқда: — Менинг шаҳарларимда яна тўкин–сочинлик бўлади. Мен Қуддус аҳолисини яна бир бор юпатаман, Сионни Ўз шаҳрим деб яна айтаман.

18

Мен тепага қараб, буқанинг тўртта шохини кўрдим.

19

Мен билан гаплашган фариштадан: — Булар нима? — деб сўрадим. У менга деди: — Бу буқа шохлари Яҳудо, Исроил халқларини ва Қуддус аҳолисини сочиб ташлаган ҳукмдорларни билдиради.

20

Шундан кейин Эгамиз менга тўртта темирчини кўрсатди.

21

Мен яна: — Бу темирчилар нима қилгани келишяпти? — деб сўрадим. У шундай деб жавоб берди: — Бошқа ҳеч ким бош кўтармасин деб, тўртта шох Яҳудо халқини сочиб ташлаганди. Энди темирчилар ўша буқа шохларини қўрқувга солишга келишяпти. Ўзга халқлар Яҳудо юртини ўз шохлари билан сузганди, юртнинг халқини сочиб юборганди. Энди темирчилар мана шу халқларнинг шохларини кесиб ташлаш учун келишяпти.

© 2018 Дом Молитвы. Христианская Интернет Миссия.